Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган туман бўлинмаси ҳисобот сайлов I-конференцияси бўлиб ўтди

Конференция ишида сайланган 63 нафар делегатлардан 60 нафари иштирок этдилар.

Бугунги ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератциясининг Наманган вилоят кенгаши раиси ўринбосари Холбаев Қосимжон Турсуналиевич, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ганиев Лутфиддин Фатхитдинович, Халқ депутатлари Наманган туман кенгаши котибият мудури Солиев Собиржон Эргашович, Наманган туман мактабгача мактаб таълим бўлими бошлиғи Эрмирзаев Элбек Вахобжанович ва Наманган туман Истиқлол газетаси бош мухаррири Қўчқаров Юнусали Баҳриддиновичлар иштирок этишмоқда.

Конференцияни олиб бориш учун ишчи раёсат сайлаб олинди, шунингдек, Конференциянинг ишчи органлари – котибият, таҳрир ҳамда саноқ комиссияси тасдиқлаб олинди ва конференция кун тартиби, иш вақти маъқулланди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман бўлинмаси кенгаши раиси Мамадалиев Улуғбек Ҳайдаралиевични ҳисоботи тингланди. Кун тартибидаги иккинчи масала туман бўлинмаси тафтиш комиссияси раиси Ўринова Махъфуза Лутфиллаевнанинг ҳисоботини ўқиб эшиттирилди.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган туман бўлинмаси кенгашининг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилди ҳамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқланди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган туман бўлинмаси кенгаши раисини сайлаш бўйича яширин овоз бериш бюллетенига номзодлар киритилди. Сайлов муқаррар равишда муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Мамадалиев Улуғбек Ҳайдаралиевич кўпчилик овоз билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган туман бўлинмаси кенгаши раиси этиб такроран сайланди.

Конференция якунида 10 нафар касаба уюшмаси фахрийлар ва фаоллари тақдирландилар.

Л. Ганиев,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Добавить комментарий