12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни



Ҳар йили июнь ойининг 12 санасида дунёда «Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни» сифатида нишонланади. Ушбу кунни болалар меҳнатига қарши курашиш куни этиб белгилаш ғояси 1997 йил Амстердам ва Ослода бўлиб ўтган конференцияларда таъкидлаб ўтилган. 2002 йил Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан 12 июнь расман «Болалар меҳнатига қарши курашиш куни» деб эълон қилинган.
2025 йилнинг 12 июнь куни Ургут туманида жойлашган “Баҳора” болалар соғломлаштириш оромгоҳида Ургут туман ҳокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳамкорлиги “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбир иштирокчиларига Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббусига кўра ҳар йили 12 июнь барча давлатларда Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни сифатида кенг нишонланиши ҳамда мамлакатимизда бола хуқуқларининг таъминланиши борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида оромгоҳ тарбияланувчилари гурҳларга бўлинган ҳолда, улар ўртасида келажакда ўзлари танлайдиган касбларига оид саволлар асосида “Заковот” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Тадбирда фаол иштирок этиб 1,2,3-ўринларни олган қатнашчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман Кенгаши