Шаҳрисабзда IV-Устозлар миллий форуми: Устозларга эҳтиром ва эътироф кўрсатилди

Янги ўқув йили арафасида республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Шаҳрисабз туманида ҳам ўқитувчиларнинг анъанавий анжумани бўлиб ўтди.

Кеча, 25-август куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман бўлинмаси кенгаши ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида Шаҳрисабз шаҳар Маданият саройида «IV-Устозлар миллий форуми» ташкил этилди.

Ушбу нуфузли тадбир таълим соҳаси ходимларини бирлаштириш, ўтган ўқув йилини сарҳисоб қилиш ва энг муҳими, фидойи устозлар меҳнатини муносиб қадрлашга бағишланди. Форумнинг асосий қисми тантанали тақдирлаш маросимига уланиб кетди.

Анжуманда фаол иштирок этган педагог-ходимлар ҳамда бутун умрини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлаб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийларига юксак эҳтиром кўрсатилди. Уларга туман ҳокимлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг ташаккурномалари ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман бўлинмаси кенгашининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Бу каби эътироф ва рағбат устозлар меҳнатини қадрлашда маҳаллий ҳокимият, таълимни бошқариш органлари ва касаба уюшмаси ўртасидаги мустаҳкам ижтимоий шерикликнинг ёрқин намунаси бўлди. Форум ўқитувчиларнинг кайфиятини кўтариб, уларни янги ўқув йилига янгича ғайрат ва илҳом билан кириб келишлари учун куч бағишлади.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий