Андижон шаҳар 10-умумтаълим мактабида “Биринчи қўнғироқ” тадбири кўтаринки рухда ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 2025-йил 10-июлдаги ПҚ-222-сон қарорида илгари сурилган ғояларни ҳаётга татбиқ этиш, уларни ўқувчи-ёшлар онгига сингдириш, Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни барпо этиш, Ватанга содиқ, юрт келажаги ва тараққиётига дахлдор, юксак маънавиятли, қатъий эътиқодга ва мустақил фикрга эга бўлган, фуқаролик бурчини чуқур ҳис қиладиган, ватанпарварлик руҳида тарбияланган баркамол авлодни шакллантиришда ўта муҳим ўрин тутади.

Андижон шаҳар 10-умумтаълим мактабида “Биринчи қўнғироқ” тадбири соат 8:00 да бошланиб “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ташкил этилди. Тадбирни ўтказиш учун мактаб ҳудуди мустақиллик байрами кайфиятида “Биринчи қўнғироқ” ва Мустақилликнинг ўттиз тўрт йиллигига бағишланган “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиорига монанд тарзда безатилиб, тадбир санитария-гигиена ва тозалик талабларига, ёнғин ва техника хавфсизлигига риоя қилган ҳолда ташкил этилди.

Тадбирда маҳалла, ота-оналар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари таклиф этилдилар. Шунингдек тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Андижон вилояти кенгаши раиси А.Эгамбердиев, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси З.Абдуллаевлар иштирок этдилар. Тадбир якунида мактаб жамоасига касаба уюшмасининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Н.Туракулова,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси

Добавить комментарий