Устозларга байрам туҳфаси: Шаҳрисабзлик ўқитувчилар Самарқандга саёҳат қилди

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман бўлинмаси кенгаши томонидан устозларни рағбатлантиришга қаратилган эзгу тадбир амалга оширилди. “Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги” ҳамда яқинлашиб келаётган 1-октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Шаҳрисабз туманидаги 38-, 43- ва 47-умумий ўрта таълим мактабларининг бир гуруҳ педагог-ходимлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Ушбу саёҳат устозларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатини эътироф этиш, уларга байрамона кайфият улашиш ҳамда маънавий дам олишлари учун шароит яратиш мақсадида ташкил этилди.

Саёҳат давомида ўқитувчилар қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанднинг бой тарихи, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Бибихоним масжиди каби бетакрор меъморий обидалари ҳамда бошқа диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишдилар. Тарихий шаҳар бўйлаб саёҳат устозларда унутилмас ва ёрқин таассуротлар қолдирди.

Педагог-ходимлар ўзларига кўрсатилган юксак эътибор ва байрам олдидан ташкил этилган мазмунли саёҳат учун касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгашига ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдирдилар. Бу каби тадбирлар ўқитувчиларнинг кайфиятини кўтариб, уларни янги касбий ютуқлар сари илҳомлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий