Устозлар беллашуви: Нукусда бадминтон мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда 1-октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Нукус шаҳрида таълим соҳаси ходимлари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 20-сентябрь куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси ҳамда Нукус шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида спортнинг бадминтон тури бўйича ўтказилган ушбу мусобақа шаҳардаги барча таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимларни бир мақсад йўлида бирлаштирди.

Мусобақа иштирокчилари ўзларининг жисмоний қобилияти ва чаққонлигини кўрсатиб, ўзаро астойдил беллашдилар. Қизғин баҳс ва муросасиз курашларга бой ўтган ўйинлар ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини мустаҳкамлади.

Тадбир нафақат жисмоний фаолликни тарғиб қилиш, балки турли таълим муассасаларида меҳнат қилаётган ҳамкасблар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, байрам олдидан уларга кўтаринки кайфият улашишга ҳам хизмат қилди.

Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий