Мирзачўллик устозларга ЗОМИН қўйнида дам олишди

Ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг мароқли дам олишларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзачўл туман бўлинмаси кенгаши томонидан ажойиб ташаббусга қўл урилди. Туманнинг фидойи устозлари учун Ўзбекистоннинг Швейцарияси дея эътироф этиладиган сўлим Зoмин миллий табиат боғига икки кунлик саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида ўқитувчилар Зoминнинг бетакрор табиати қўйнида сайр қилиб, тоғларнинг сархуш қилувчи тоза ҳавосидан баҳраманд бўлдилар. Айниқса, машҳур осма кўприк ва замонавий канат йўлида юриш асносида атрофдаги гўзал манзараларни кузатиш устозларга бир олам завқ ва унутилмас таассуротлар бағишлади.

Бундай эътибордан мамнун бўлган саёҳат иштирокчилари ташаббус учун раҳбарият ва юқори турувчи касаба уюшмаси ташкилотларига ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини изҳор этдилар. “Бу каби сафарлар биз, ўқитувчиларга янги куч-ғайрат, руҳий тетиклик ва мотивация беради. Келгусида ҳам шундай саёҳатлар кўплаб ташкил этилса, биз учун жуда мақбул бўлар эди”, – дейди саёҳат қатнашчилари.

Ўз навбатида, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзачўл туман бўлинмаси кенгаши, ЎзКУФ Жиззах вилояти кенгаши билан ҳамкорликда келгусида ҳам соҳа ходимлари учун бу каби мазмунли ва самарали маданий-маърифий тадбирларни изчил давом эттиришни режалаштирган.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзачўл туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий