Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар бўлинмаси кенгашига янги раис сайланди

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар бўлинмаси кенгашининг навбатдан ташқари Пленум йиғилиши ўтказилди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Йиғилишда Кенгашнинг 25 нафар аъзосидан 21 нафари, тафтиш комиссиясининг 3 нафар аъзоси, шунингдек, Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Н.Мирсалимова ҳамда шаҳардаги таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар. Кворум мавжудлиги сабабли Пленум ўз ишини бошлади.

Кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар бўлинмаси кенгаши раисини сайлашдан иборат бўлди. Мазкур масъулиятли лавозимга кўп йиллардан бери таълим тизимида самарали фаолият юритиб келаётган Дилфузахон Насивалиева номзоди тавсия этилди.

Номзоднинг фаолияти юзасидан сўзга чиққанлар, жумладан, тафтиш комиссияси раиси Н.Уктамов, унинг меҳнатсеварлиги, ташаббускорлиги ва юксак ташкилотчилик қобилиятига эга эканлигини алоҳида таъкидлаб, номзодга ижобий баҳо берди.

Муҳокамалардан сўнг Д.Насивалиеванинг номзоди овозга қўйилди ва Пленумда иштирок этган Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шунинг билан, Дилфузахон Насивалиева Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар бўлинмаси кенгашининг раиси этиб сайланди. Пленум иштирокчилари янги раисни ушбу лавозим билан самимий табриклаб, унинг келгусидаги ишларига муваффақият ва зафарлар тиладилар.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий