Касаба уюшмасидан 120 йилликка муносиб туҳфа: Когонлик таълим соҳаси фаоллари Зoминда дам олишди



Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг дам олишини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан ажойиб ташаббус амалга оширилди. Таълим тизимида фаолият юритаётган касаба уюшмаси фаоллари ҳамда ижтимоий шерик бўлган иш берувчиларнинг вакиллари учун сўлим Зoмин дам олиш масканига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида иштирокчилар «Ўзбекистон Швейцарияси» дея эътироф этиладиган Зoминнинг бетакрор табиати, арчазорлари ва сарҳадсиз тоғ манзараларидан баҳраманд бўлдилар. Тоза тоғ ҳавосидан нафас олиб, йил давомидаги чарчоқларини чиқардилар.
Айниқса, сўнгги йилларда Зoмин туманида барпо этилган янги, замонавий дам олиш иншоотлари ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш саёҳатчиларда катта таассурот қолдирди ва уларнинг хурсандчилигига сабаб бўлди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби саёҳатлар нафақат ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва мароқли дам олишини таъминлайди, балки жамоадаги ҳамжиҳатликни ошириб, уларнинг келгусидаги фаолиятини янада самарали ва ташаббускорлик билан давом эттириши учун мустаҳкам замин яратади.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар бўлинмаси кенгаши
