Шарқшунослик институтида байрам шукуҳи: Касаба уюшмалари кунига бағишланган спорт мусобақалари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2025-йил 17-сентябрдаги тегишли топшириғи ижросини таъминлаш ҳамда “11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамини муносиб нишонлаш мақсадида жойларда турли маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 17-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида бўлиб ўтди. Институт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва жамоавий руҳни мустаҳкамлаш мақсадида спортнинг стол тенниси ва шахмат турлари бўйича мусобақалар уюштирилди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган турнир якуний натижаларига кўра қуйидагилар ғолиб ва совриндор деб топилди:

Стол тенниси бўйича:

  • Эркаклар ўртасида: Институтнинг таянч докторанти Камолиддинов Фаррух барча рақибларини енгиб, биринчи ўринни қўлга киритди.
  • Аёллар ўртасида: Институт таянч докторанти Эрматова Муштарий ўзининг маҳоратини намойиш этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Шахмат бўйича:

  • Эркаклар ўртасида: Зеҳн баҳсларида институт техник ходими Салимов Самандар тенгсиз деб топилди.
  • Аёллар ўртасида: Эрматова Муштарий нафақат стол теннисида, балки шахмат тахтасида ҳам юксак натижа кўрсатиб, мусобақанинг мутлақ ғолибасига айланди ва иккинчи олтин медални ўзиники қилди.

Мусобақа якунида ғолиблар институт Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бу каби спорт тадбирлари илмий жамоа ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлашга ва ходимларнинг иш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўзбекистон Фанлар академияси бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси

Добавить комментарий