Чирчиқлик устозлар кўҳна Самарқандда: Касаба уюшмаларининг 120 йиллигига муносиб туҳфа



Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг дам олишини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан яна бир ажойиб ташаббус амалга оширилди. Чирчиқ шаҳар таълим тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ касаба уюшмаси фаоллари ҳамда ижтимоий шерик бўлган иш берувчиларнинг вакиллари учун Шарқ гавҳари – кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат ва зиёрат ташкил этилди.
Саёҳат давомида иштирокчилар Буюк Ипак йўлининг юраги бўлган шаҳарнинг бой тарихи, улуғвор меъморий обидалари ва муқаддас қадамжолари билан яқиндан танишдилар. Улар Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Бибихоним жоме масжиди каби бетакрор мажмуаларни зиёрат қилиб, улуғ аждодлар меросидан маънавий озуқа олдилар.
Ушбу тадбир нафақат касаба уюшмаси фаолларини рағбатлантириш, балки ижтимоий шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун ҳам хизмат қилди. Иштирокчилар юбилей йилида ташкил этилган ушбу унутилмас саёҳат учун ташкилотчиларга ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.
Р. Газиева,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси
