Когонда байрам шукуҳи: Касаба уюшмаларининг 120 йиллигига бағишланган тадбир юксак руҳда ўтди

Жорий йилнинг 6-ноябрь куни Когон туманидаги гўзал тантаналар масканида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг шонли 120 йиллиги ҳамда 11-ноябрь – «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан юксак руҳдаги тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон касаба уюшмалари — 120 йил халқ билан” шиори остида ўтказилган ушбу тадбир, ҳақиқатан ҳам, меҳнаткаш халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодаси бўлди.
Тадбирни Р.Атоев кириш сўзи билан очиб, барчани қўшалоқ айём билан самимий муборакбод этди. У ўз нутқида касаба уюшмалари тизимининг мамлакат тараққиётидаги, қолаверса, ходимларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги муҳим ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, тизимда фидокорона меҳнат қилиб келаётган юзлаб касаба уюшма фаолларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тантананинг бадиий қисми йиғилганларга ҳақиқий байрам завқини ва унутилмас онларни ҳадя этди. Таниқли санъаткорлар ижросидаги миллий ва замонавий куй-қўшиқлар, жўшқин рақслар, айниқса, қадимий Бухоро оҳанглари билан уйғунлашган дилрабо саҳна чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Когон туман кенгаши
