Ҳазораспда жамоа шартномасининг ижроси ва истиқболдаги режалар сарҳисоб қилинди



Халқ таълими тизимида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратишда жамоа шартномалари муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
2026 йил 10 февраль куни Ҳазорасп туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида таълим муассасаси маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасининг ижросига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси сарҳисоб қилиниб, келгуси уч йиллик режалар белгилаб олинди.
Йиғилишда мактаб директори Н.Атабоева ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Матяқубоваларнинг ҳисоботлари тингланди. Маърузачилар ўтган давр мобайнида ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазаси ва соғломлаштириш йўналишида амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг жамоа шартномаси бандлари ижроси юзасидан тайёрлаган далолатномаси ўқиб эшиттирилди ва жамоа аъзолари томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида муассаса ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2026-2028 йиллар учун янгиланган жамоа шартномаси лойиҳаси кўриб чиқилди ва қайта тузилди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ҳазорасп туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Юлдошев иштирок этиб, жамоа шартномасининг аҳамияти, ундаги янгиликлар ва ходимлар учун бериладиган имтиёзлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ҳазорасп туман бўлинмаси кенгаши
