МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ: И.ЮСУПОВ НОМИДАГИ ИЖОД МАКТАБИДА ЯНГИ ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

2026 йил 11 феврал куни Нукус шаҳридаги Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабида таълим муассасаси ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган муҳим йиғилиш ўтказилди.

Тасдиқланган режа-жадвал асосида ташкил этилган мазкур тадбирда 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг ўтган йилги ижроси сарҳисоб қилинди ҳамда 2026-2028 йиллар учун янгиланган шартномани қабул қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳисоботлар ва эришилган натижалар

Йиғилиш давомида мактаб директори вазифасини вақтинча бажарувчи Б.Рамияров ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Раматуллаевларнинг ҳисоботлари тингланди. Маърузачилар ўз чиқишларида ўтган давр мобайнида ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш ва жамоа аъзоларининг соғлиғини тиклаш йўналишида амалга оширилган ишларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича махсус комиссия томонидан тайёрланган далолатнома ўқиб эшиттирилди. Жамоа шартномаси бандларининг ижроси юзасидан тузилган ушбу ҳужжат йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди ва тасдиқланди.

Янги давр — янги имтиёзлар

Тадбирнинг иккинчи қисмида асосий эътибор келгуси уч йиллик режаларга қаратилди. Муассаса ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2026-2028 йиллар учун мўлжалланган янги жамоа шартномаси лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур муҳокамаларда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши ҳисобчиси Д.Асанов иштирок этди. У ўз нутқида жамоа шартномасининг нафақат маъмурият ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳужжат, балки жамоада соғлом муҳитни таъминловчи муҳим восита эканини таъкидлади. Шунингдек, янги шартномага киритилган ўзгартиришлар, янгиликлар ва ходимлар учун бериладиган қўшимча имтиёзларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди.

енг қамровли муҳокамалардан сўнг, 2026-2028 йилларга мўлжалланган янги жамоа шартномаси қабул қилинди. Бу каби тадбирлар таълим соҳасида фаолият юритаётган устоз ва мураббийларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш билан бирга, уларнинг иш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий