МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИНАДИ?

Президент фармонига мувофиқ, 31 август — душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
Шунга кўра, Мустақиллик байрами муносабати билан:
🔹 5 кунлик иш ҳафтасида — кетма-кет 4 кун, яъни 29 августдан 1 сентябрга қадар дам олинади.
🔹 6 кунлик иш ҳафтасида — кетма-кет 3 кун, яъни 30 августдан 1 сентябрга қадар дам олинади.
Дам олиш кунлари тақвими:
🟡 29 август, шанба — 5 кунлик иш ҳафтасида дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида — иш куни.
🟢 30 август, якшанба — умумий дам олиш куни.
🟢 31 август, душанба — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.
🟢 1 сентябр, сешанба — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни, байрам куни.
📅 2 сентябр, чоршанба — одатий иш куни.
