Шаҳрисабзда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига ўқув қуроллари топширилди



Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман бўлинмаси кенгаши томонидан таълим соҳасида фаолият юритаётган кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги хайрли ташаббус амалга оширилди.
2026 йил — «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги байрами муносабати билан тумандаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож педагог-ходимларнинг 134 нафар фарзандига ўқув қуроллари топширилди.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад — янги ўқув йили арафасида ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд оилалар фарзандларини зарур ўқув қуроллари билан таъминлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш ва таълим олишлари учун муносиб шароит яратишдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, бундай амалий ишлар касаба уюшмасининг таълим соҳаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, инсон қадрини улуғлаш ҳамда меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.
Мазкур хайрли ташаббус фарзандларни янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлашларига хизмат қилиб, уларнинг таълим олишга бўлган қизиқишини янада оширишга муносиб ҳисса қўшади.
