50 НАФАР ХОДИМЛАРНИНГ 1 КУНЛИК БУХОРО ШАҲРИГА САЁХАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2025 йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси кенгаши томонидан «Янги йил» байрами муносабати билан 50 нафар фаол ходимлар Бухоро шаҳри бўйлаб саёҳат ва зиёратга йўл олишди.

🔹 Саёхатчилар ўз саёҳатларини тарихий ва маданий ёдгорликлар билан бой Бухоро шаҳрида ташкил этдилар. Улар «Абдухолиқ Ғиждувоний», «Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандий», «Саид Амир Мир Кулол» зиёратгоҳларини зиёрат қилиб, ҳамда Бухоронинг маънавий ва меъморий қадриятларига бой жойлар билан танишдилар. Саёҳат давомида улар қуйидаги муҳим жойларни томоша қилишди:

  • Арк комплекси
  • Пои-калон комплекси
  • Минораи Калон
  • Мир Араб мадрасаси
  • Калон масжиди
  • Таки-Заргарон
  • Мохи Аттор масжиди
  • Лаби Ҳовуз ансамбли
  • Нодир Девонбеги мадрасаси
  • Лаби Ҳовуз масжиди

Бу саёҳат ходимлар учун нафақат маданий бойликларни билиш, балки тарихий ва диний меросни қадрлаш имконини берди. Улар ҳар бир жойда меҳр-муҳаббат ва илмий-руҳий ҳадялар олишди, касаба уюшмаси аъзолигининг аҳамиятини янада яхшироқ тушунишди.

🗣 Тадбирда иштирокчиларнинг фикрлари:
Ўтказилган саёҳат иштирокчилар учун катта маънавий ва илмий салоҳиятга эга бўлиб, улар касаба уюшмаси фаолиятига бўлган эътиборни янада оширишга ҳисса қўшди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси кенгаши


ФОТО ЛАВҲАЛАР

Добавить комментарий