АМАЛИЙ КЎРГАЗМАЛИ ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан 2025 йил 9 январ куни Наманган шаҳар 7-сонли ўрта умумтаълим мактабида тармоқ туман кенгашлари раислари, олий ўқув юртлари ва бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирокида «Касаба уюшмаси органларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш, расмийлаштириш ва хисоботларни топшириш ҳамда касаба уюшмаси органлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш» мавзусида кўргазмали амалий ўқув семинар ўтказилди.
Ўқув семинарда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчи Л.Ганиев, ЎзКУФ вилоят кенгаши раиси ўринбосари А.Тўхтаназаров, НШММТБ шўъба мудири О.Тошпулатов ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Ўқув семинарни шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси А.Умаров ва масъул ташкилотчи Л.Ганиев кириш сўзи билан очиб, ўтказилаётган ўқув семинар мақсади, амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида тушунтириш бердилар.
Ўқув семинар дастури кун тартибидаги киритилган масалалар юзасидан, яъни Наманган шаҳар 7-ўрта умумтаълим мактаби касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишини намунавий тарзда ўтказиб берилди.
Масъул ташкилотчи Л.Ганиев томонидан бошланғич касаба уюшма ташкилотларида хисобот сайловларни ўтказиш, касаба уюшма органлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, жамоа шартномаларини тузиш, ўзгартиришлар киритиш ва расмийлаштириш, мажбурий меҳнат масалалари бўйича амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида гапириб ўтди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий