Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари иштирокида семинар бўлиб ўтди

2024 йил 14 январ куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят катта залида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман, шаҳар ва Термиз давлат университети касаба уюшма қўмиталари раис ва бухгалтерлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

📋 Семинарда иштирок этганлар:

  • Худдиев Мирзакарим Мўминович – Республика кенгаши ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси (ZOOM орқали)
  • Мухамедалиева Дилбар Абдурахмоновна – Республика кенгаши бош юристи (ZOOM орқали)
  • Бахрулло Мухаммадиев – Сурхондарё вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўйича бўлим мудири
  • Барча туман, шаҳар бўлинма кенгашлари раислари ва бухгалтерлари

🎯 Семинарнинг асосий мавзулари:

  • 2025 йилда ўтказиладиган ҳисобот-сайловларга тайёргарлик ишлари
  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2024 йил 21 декабрдаги 9-3-сонли Бош кенгаш қарорига асосланган Низом ва 2024 йил 27 декабрдаги 15-9-сонли ижроя қўмита қарори мазмун-моҳияти
  • Ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш тартиби

🎓 Семинарда амалий машғулот:
Йиғилиш давомида битта бошланғич касаба уюшма ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилишини ўтказиш бўйича кўргазмали семинар ҳам ўтказилди.

📝 Якунловчи нутқ:
Семинар якунларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Ахмедов Абдукарим Абдурахмонович сарҳисоб қилди.

Б.Холияров,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Добавить комментарий