Жорий йилниг 14 январ куниЎзбекистонтаълимвафанходимларикасабауюшмасиРеспубликакенгашитомониданҚорақалпоғистонРеспубликасинингНукусшаҳрида 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” байрамимуносабатибиланташкилэтилганучрашувўтказилди

Ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ветеран байналминал жангчилар иштирок этдилар. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассиси И.Ходжаев ҳамда Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Р.Абдурахмановлар иштирок этиб, барчани байрам билан табриклаган ҳолда бугунги кунда мамлакатимизда миллий армиямизга бўлган катта эътибор ҳақида, Ватан ҳимоячилари куни нафақат ҳарбий хизматчилар, балки ўз бурчини бажарган ватандошларимизнинг, шунингдек, айни вақтда армия сафларида ўз бурчини ўтаб қайтган ватандошларимиз ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб навқирон йигитларнинг байрами эканлиги таъкидлаб ўтишди. 

Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассиси И.Ходжаев ҳамда Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Р.Абдурахмановлар таълим соҳасида ишлаётган байналминал жангчилар ҳисобланган бир гуруҳ ветеранларни  Республика кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.


И.Ходжаев,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассиси

Добавить комментарий