Жиззахда “Касаба уюшмаси органларида ҳисобот-сайлов йиғилишларини Низом талаблари асосида ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди

14 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилояти кенгаши мажлислар залида касаба уюшма органлари фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда Жиззах вилояти туман, шаҳар кенгашлари ва олий таълим муассасалари касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси М.Худдиев ҳамда Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ж.Яратовлар ZOOM орқали қатнашиб, ҳисобот-сайлов йиғилишларини ташкил этиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тушунтиришлар беришди.


Б.Қодиров,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Добавить комментарий