Касаба уюшма 2024 йил якунлари

2025 йил 15 январда Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгашининг 2024 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман бўлинмаси кенгашининг раиси А. Нарзуллаевнинг ҳисоботлари тингланди. Мазкур йиғилишда таълим муассасаларининг раҳбарлари ва касаба уюшмасининг бошланғич ташкилот раислари, Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И. Раҳимов, мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосари И. Қўшмуротов иштирок этишди.

Йиғилишда 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ва молиявий фаолият ҳақидаги батафсил ҳисобот тақдим этилди. Шундан сўнг 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар ва 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномаларининг 2024 йилдаги ижроси муҳокама қилинди ва тегишли тавсиялар берилди.

Йиғилишда, шунингдек, 2025 йилнинг феврал-апрел ойларида бошланғич ташкилотларда ва май-июн ойларида туман бўлинмаси кенгашида бўлиб ўтадиган ҳисобот-сайлов йиғилишларига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Республика кенгашининг вилоят бўйича мас’ул ташкилотчиси И. Раҳимов ҳам сўз олиб, амалга оширилган ишлар, ҳисобот-сайлов йиғилишларининг Низом талабларига мувофиқ ўтказилиши, келажакдаги режалар, айниқса, жамоа шартномаларининг ижроси юзасидан ўз тавсияларини берди. Йиғилишда иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Йиғилиш якунланишида, бир гуруҳ йиғилиш иштирокчилари, юбилей санасини нишонлаганлар ва викторина саволларига тўғри жавоб берганлар миннатдорчилик ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, йиғилиш сўнгида 14-январ «Ватан ҳимоячилари» куни муносабати билан маданий тадбир ҳам ташкил этилди.

И. Раҳимов,
Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Добавить комментарий

Сўнгги янгиликлар