Мирзаободда ҳисобот-сайловларга тайёргарлик мавзусида семинар ўтказилди
2025 йил 21 декабрь куни Мирзаобод туманидаги Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан “Бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этди.
Семинарда муҳокама қилинган масалалар:
- Ҳуқуқий асослар:
Мирзаобод туман бўлинмаси кенгаши раиси Б.Ахроров Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги IX-3-сонли қарори ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги 15-6-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди. Қарорлар билан тасдиқланган Низом ва 2025 йилда ҳисобот-сайловларни ўтказишга оид меъёрий ҳужжатлар билан иштирокчилар таништирилди. - Тақдимот ва муҳокамалар:
Бошланғич ташкилотларда 2020 йил апрель ойидан 2025 йил февраль ойигача бўлган фаолият юзасидан ҳисоботлар, касаба уюшма қўмитаси таркибига ва раисига сайлов, шунингдек, конференция делегатларини сайлаш масалалари бўйича слайдлар орқали тушунчалар берилди. - Ҳисобот тайёрлаш бўйича кўрсатмалар:
Ҳисоботларда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасидаги ислоҳотлар, эришилган натижалар ҳамда ижтимоий шериклик, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа йўналишлардаги ишлар кенг ёритилишига эътибор қаратилди. Шунингдек, тарқатма материалларни чоп этиш ва йиғилишлар танқидий руҳда ўтишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Муҳим вазифалар: Семинар якунида иштирокчилар ҳисобот-сайлов йиғилишларида билдирилган фикр ва таклифлар асосида касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятининг келгусидаги устувор йўналишларини белгилаб олиш бўйича муҳим вазифаларни муҳокама қилди.
Б. Ахроров,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман бўлинмаси кенгаши раиси