Наманган шаҳар касаба уюшма бўлинмасида VI-сонли мажлис ва ўқув семинар ўтказилди



2025 йил 23 январ куни Наманган шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактабида бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими шўъба мудири О.Тошпулатов, шаҳар бўлинмаси тафтиш комиссияси раиси Д.Мўминовлар иштирокида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгашининг навбатдаги VI-сонли мажлиси ўтказилди.
Мажлис давомида Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа келишувининг 2024 йилдаги ижроси муҳокама қилинди.


Шунингдек, йиғилиш якунида «Касаба уюшмаси органларида ҳисобот-сайловларни ҳамда жамоа шартномаларини 2024 йилда бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилишни ўтказиш» мавзусида ўқув семинар ташкил этилди. Семинарда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди, тайёрланган услубий қўлланмалар иштирокчиларга тарқатилди ва фаоллар муносиб рағбатлантирилди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши