Бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари учун ўқув семинари ўтказилди

2025 йилнинг 22-23 январь кунлари туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими фаоллар залида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раислари учун “Таълим тизими Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида жамоа шартномаси ижросига ҳамда 2025 йилдаги ҳисобот-сайловларга бағишланган йиғилишларни ўтказиш тартиби” мавзусида ўқув семинарлари ташкил этилди.

Семинар кун тартиби:

  1. Туман кенгаши раиси тавсиялари:
    • 2020-2025 йилар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси.
    • 2025 йилдаги ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш тартиби.
  2. Ёритилган мавзулар:
    • Умумий йиғилишни ташкиллаштириш, кун тартиби ва регламентини белгилаш.
    • Маърузалар тайёрлаш ҳамда ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссия ҳужжатларини расмийлаштириш.
    • Бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2025 йиллар учун ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим қилиш.
  3. Сайлов жараёни:
    • БКУҚ раисини очиқ ва яширин овоз бериш орқали сайлаш тартиби.
    • Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳамда БКУҚ аъзоларини сайлаш жараёнлари.
    • Туман конференцияси учун делегатларни тайинлаш.
  4. Ҳужжатлар билан ишлаш:
    • Тайёрланадиган барча ҳужжатлар туман кенгашига топшириш тартиби бўйича тушунтириш.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент тумани кенгаши

Добавить комментарий