Ховос туманида тармоқ келишуви ижроси муҳокама қилинди

2025 йил 27-январь куни Ховос туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси Кенгаши ўртасида 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган тармоқ (худудий) келишувининг 2024 йилдаги ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари М. Ширалиев ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси Кенгаши раиси А. Каримов хисобот берди. Тақдим этилган хисоботларда келишувнинг ижроси, уни амалга оширишдаги муваффақиятлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Йиғилишда музокарага чиққанлар томонидан келишувни янада самарали ижро этиш, ходимлар меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Муҳокамалар натижасида 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган тармоқ (худудий) келишувининг 2024 йилдаги ижроси қониқарли деб топилди ва тегишли қўшма қарор қабул қилинди.

А. Каримов,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси Кенгаши раиси

Добавить комментарий