Худудий жамоа келишувининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан муҳим йигилиш ўтди
2025 йил 30 январь куни Нукус тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус тумани бўлинмаси кенгаши ўртасида 2023-2025 йиллар учун имзоланган Худудий жамоа келишувининг 2024 йил давомида бажарилиши юзасидан йигилиш бўлиб ўтди. Унда таълим муассасалари иш берувчилари, бошлангич касаба уюшма ташкилоти фаоллари ва жамоатчилик аъзолари иштирок этди.
Йигилишда кун тартибидаги масала бўйича бўлим мудири М.Таджетов ва Туман бўлинмаси кенгаши раиси М.Нуратдинов хисобот беришди. Хисоботлар ушбу келишувнинг амалга оширилиши ва 2024 йил давомида бажарилиши ҳақида эътибор қаратди.
Шундан сўнг, 23-умумий ўрта таълим мактаби директори М.Давлетов, 26-умумий ўрта таълим мактаби директори Ш.Балтабаев, ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлангич касаба уюшма ташкилоти раиси А.Досжановалар йиғилишдаги мавзу бўйича ўз қарашларини билдиришди. Улар ушбу келишувнинг аҳамияти ва унинг педагогик жараёнга қўшаётган ҳиссаси ҳақида фикрларини ўртоқлашишди.
Йигилиш иштирокчилари томонидан Худудий жамоа келишувининг бажарилиши қониқарли деб баҳоланди ва келишувга мос равишда амалга оширилган ишлар юзасидан қўшма қарор қабул қилинди. Бу қарор билан жамоа келишуви бўйича амалга ошириладиган янги тадбирлар ва мажбуриятлар белгилаб олинди. Йиғилишнинг аҳамияти шундаки, у ўқувчиларнинг таълим сифати ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда.
Йиғилишнинг якунида касаба уюшмаси ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳамда умумий мақсадларга эришиш учун биргаликда ишлашга қаратилган қўшма қарор қабул қилинди. Бу, ўз навбатида, таълим муассасаларидаги иш шароитлари ва жамоавий муносабатларни яхшилашга олиб келади.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус тумани бўлинмаси кенгаши