Ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўйича семинар ташкил этилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унга аъзо тармоқ касаба уюшмалари Уставларига мувофиқ, касаба уюшмалари органлари 5 йил муддатга сайланади. Жорий йилда ушбу ваколат муддати якунланаётгани муносабати билан 2025 йилда касаба уюшмаларида сайловлар ўтказилиши белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги қарорида қайд этилган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Бедилов раҳбарлигида тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайловлар ва конференцияларни ўтказишга тайёргарлик ишларини жадаллаштириш мақсадида учрашув ва семинарлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ташкилотларида ўқув-семинарлар ўтказилди. Тадбир давомида ҳисобот-сайлов йиғилиш (конференция)ларини ташкил этишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотлари учун тасдиқланган ҳисобот-сайловларни ўтказиш тартибига риоя қилиш лозимлиги таъкидланди.
Семинарда шунингдек, 2025 йил май-июнь ойларида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман (шаҳар) ташкилотларида ўтказиладиган конференцияларда сайланадиган бўлинма кенгашлари раислигига номзодлар билан суҳбатлар ташкил этилди.




Ж. Яратов,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси