«Тил — миллат кўзгуси»: Когон шаҳрида Озарбайжон ва ўзбек тили байрами кенг нишонланди



Тил — миллатнинг маънавий бойлиги, унинг тарихи, маданияти ва ўзлигини акс эттирувчи бебаҳо кўзгудир. 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан юртимизнинг барча гўшаларида байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Ана шундай хайрли ва маърифий тадбирлардан бири Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактаби педагог ходимлари томонидан ташкил этилди. Она тилимизга бўлган чексиз меҳр ва эҳтиромни ифода этган ушбу байрам кечасида тилимизнинг софлигини сақлаш ва уни келажак авлодга безавол етказиш ғоялари илгари сурилди.
Тадбир давомида она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Унда ўзбек тилининг бетакрор жозибаси, бой тарихи ва миллий қадриятларимиздаги тутган ўрнини акс эттирувчи таъсирчан саҳна кўринишлари, мазмунли шеърлар ва дилрабо қўшиқлар ижро этилди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши раиси М.Г. Муқимова иштирок этди. У ўз сўзида педагогларни ва тадбир қатнашчиларини қутлуғ айём — Ўзбек тили байрами билан самимий табриклаб, ўқитувчиларнинг ёш авлодни ватанпарварлик ва она тилига ҳурмат руҳида тарбиялашдаги машаққатли ҳамда шарафли меҳнатларини эътироф этди.
Бу каби байрам тадбирлари таълим муассасаларида миллий ғурур ва ўзликни англаш туйғуларини янада мустаҳкамлашга, она тилимизнинг жамиятдаги нуфузини оширишга хизмат қилади.
