Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишлаб: Бектемирда интеллектуал беллашув ва байрам тадбири ўтказилди

11 ноябрь — «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бектемир туман бўлинмаси Кенгаши томонидан соҳа фаоллари учун байрамона «Заковат» маърифий тадбири ташкил этилди. Жорий йилнинг 23 октябрь куни тумандаги 289-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида бўлиб ўтган ушбу анжуманда соҳада самарали меҳнат қилаётган фидойи педагоглар ва касаба уюшмаси аъзолари жам бўлишди. Тадбирда касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар алоҳида эътироф этилди. Ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга байрамона кайфият улашилиб, жамоада ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур байрам тадбирини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад — таълим соҳасида туну кун заҳмат чекаётган касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнатини муносиб эътироф этиш, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар ўртасида соғлом рақобат, доўстона муҳит ва жамоавий ҳамжиҳатликни янада юксалтиришдан иборатдир. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва уларга муносиб меҳнат шароитларини яратишда касаба уюшмаларининг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Байрам дастури доирасида ташкил этилган «Заковат» интеллектуал ўйини жуда кўтаринки ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечди. Беллашувда иштирок этган таълим муассасалари жамоалари ўзларининг кенг дунёқараши, мантиқий фикрлаш қобилияти ва тезкорлик сифатларини намоён этдилар. Интеллектуал мусобақа нафақат билимлар беллашуви, балки педагогик жамоалар ўртасидаги ўзаро тажриба алмашиш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш майдонига айланди.

Ўтказилган мазкур тадбир қуйидаги муҳим маданий-маърифий аҳамиятга эга бўлди:

  • Таълим ва фан ходимларининг интеллектуал салоҳияти ва маданий ҳордиқ чиқариш имкониятлари кенгайтирилди;
  • Меҳнат жамоаларида соғлом ва доўстона муҳитни шакллантиришга, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни кенг тарғиб этишга хизмат қилди;
  • Касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг ижтимоий ва маънавий манфаатлари доимо эътиборда эканлиги амалда яна бир бор ўз исботини топди;
  • Педагог-ходимларнинг касбий ва ижодий фаоллигини ошириш учун қўшимча рағбат ва байрамона кайфият бағишланди.

Тантанали ва самимий руҳда ўтган тадбир якунида соҳа ривожига ва касаба уюшмаси ҳаракатига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, ўзининг самарали меҳнати ва фаоллиги билан ажралиб турган касаба уюшмаси аъзолари алоҳида эътироф этилди. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бектемир туман бўлинмаси Кенгаши томонидан фаол ходимларга самимий тилаклар билдирилиб, «Ташаккурнома»лар ва эсдалик совғалари топширилди. Ушбу эътибор ва эътироф педагоглар қалбида фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдириб, уларни янги зафарлар ва янада самарали меҳнат қилишга руҳлантирди.

Добавить комментарий