20/03/2019
Педагоглар ижтимоий ҳимояда …

images (13)

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига 2019 йил 19 март куни Бўз тумани халқ таълими муассасалари ходимларига март ойи учун аванс (бўнак) пуллари берилмаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

Хабарга кўра, Андижон вилояти Бўз туманлараро судининг 2018 йил 18 декабрдаги 2-1703-1801Ғ5840-2018-сонли ижро варақасига кўра, қарздор Бўз туман халқ таълими бўлими ҳисобидан ундирувчи Э.Солиев фойдасига 7.652.163 сўм иш хақи, 500.000 сўм маънавий зарар ундирилиши ўз вақтида амалга оширилмаган. Шу туфайли Бўз туман Халқ таълими бўлими ҳисоб рақамига чеклов кўйилган ва тумандаги барча халқ таълими педагоглари ва ходимларига 2019 йил март ойи учун аванс (бўнак) пулларини ўтказиб беришнинг имкони бўлмаган.

Мазкур масалада педагогларнинг таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ва туман халқ таълими бўлими туман Ғазначилик бўлими ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларга қилган мурожаатлари ва саъй – ҳаракатлари натижа бермагандан сўнг 2019 йил 19 март соат 12:46 да Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ҳодимларига мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат юзасидан Республика кенгаши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда таъсирчан чоралар кўрди ва шу куни икки соат ичида туман Халқ таълими бўлими ҳисоб рақамига қўйилган чеклов олиб ташланди. 1800 нафар педагог ва ходимларнинг 2019 йил март ойи учун аванс (бўнак) пуллари 19 март куни тушликдан кейин пластик карталарига тушириб берилди.

Ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шериклик ходимларни ижтимоий – иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини самарали ҳимоя қилишдаги муносиб механизм эканлигига яна бир амин бўлдик.


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoya, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar