«Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови ғолибларга пул мукофотларини тантанали равишда топширди.

0

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббусига асосан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2021 йилнинг ноябр-декабр ойларида умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови (https://t.me/talimfankasaba/373) ўтказилган эди.

Танловнинг Республика босқичи икки нафар ғолиблари жорий 2023-2024 ўқув йилида талабаликка тавсия этилди. 
1-ўрин соҳибаси Абдуҳамидова Раъно Атҳамбой қизи Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) йўналишига давлат гранти асосида;
2-ўрин соҳибаси Исматиллаева Чинигул Шавкатовна Ўзбекистон-Финландия педагогика инситути Ўзга тилли гуруҳларда рус тили йўналишига давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилдилар.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Ш.Джалилов ғолибларга  пул мукофотларини тантанали равишда топширди.

Добавить комментарий