Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ҳазорасп туман бўлинмаси кенгаши томонидан 2024 йил 17 сентябрь куни туман марказида жойлашган Ахборот-кутубхона маркази бошланғич касаба уюшма қўмитасига амалий ёрдам уюштирилди.

Ушбу тадбирга тумандаги 4-сон мактаб, 23-сон мактаб, 36-сон мактаб, 3-сон касб-хунар мактаблари бошлағич касаба уюшма қўмитаси раислари таклиф қилиниб, бошланғич ташкилот фаолиятини тармоқ Устов талаблари асосида олиб борилиши, бошланғич ташкилот томонидан ҳужжатларнинг тўғри юритилиши ва йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш чора –тадбирларини белгилашда бевосита иштирок этишди. Тумандаги Ахборот-кутубхона маркази бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳужжатларнинг юритилиши юзасидан туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Юлдошев маълумот берди.

Тадбирда 4-сон мактаб бошлағич ташкилот раиси М.Матякубова, 23-сон мактаб бошланғич ташкилот раиси Р.Бабаева, 36-сон мактаб бошланғич ташкилот раиси З.Сувонкулиева, 3-сон касб-хунар мактаби бошланғич ташкилот раиси Н.Абдуллаевалар томонидан юритилаётган касаба уюшма қўмитаси ҳужжаталари тасдиқланган нoменклатура асосида тўғри расмийлаштирилиб келинаётганлиги ҳақида гапирдилар, Шунингдек бошланғич ташкилот ҳужжатларини талаб даражасига келтириш бўйича тажриба алмашдилар.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг
Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Рахимова