«1-октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан «Таъзимдамиз сизга, азиз-устозлар» деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

0

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман бўлинмаси кенгаши томонидан жорий йилнинг 27 сентябр куни «1-октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан “Таъзимдамиз сизга, азиз-устозлар” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда таълим соҳасида узоқ йиллардан бери фаолият юритаёган фахрийлар, ўз касбининг моҳир эгалари, ёш авлодга таълим-тарбия беришда ўзининг ҳиссасини қўшиб келаётган педагог-ходимлари иштирок этишди. Тадбирни туман кенгаши раиси М.Хаиткулов очиб берди ва устозларни машаққатли ҳамда шарафли касб байрамлари билан табриклади. Тадбирда иштирок этган туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири И.Рахимов тадбир иштирокчиларини касб байралари билан самимий қутлади. Тадбир иштирокчиларига туман бўлинмаси кенгашининг эсталик совғалари топширилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Сирдарё туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий