«1-октябрь Ўкитувчи ва мураббийлар куни» Фарғона вилоятида кўтаринки руҳда давом этмоқда. Ушбу тадбирларда бир қанча устоз ва мураббийларнинг кўп йиллик фидокорона ва самарали меҳнатлари эътироф этилиб, барча бўғинлардаги ташкилотлар томонидан муносиб тақдирланмоқда.
“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” Данғара туманида кенг нишонланди
Тантанали тадбирда фахрий устозлар, пешқадам ўқитувчи ва мураббийлар, соҳа фидокор раҳбар-ходимлари иштирок этишди.
Маросим аввалида туман ҳокими барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан самимий табриклади.
Таълим соҳасида бошқаларга ўрнак кўрсатиб фаолият юритиб келаётган бир қатор ўқитувчи, тарбиячи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатлари эътироф этилиб, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир давомида санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, гўзал тароналар барчага хуш кайфият бағишлади.
Учкўприк туманида “1 октябрь Ўкитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тумандаги таълим муассаларида ишлаётган 250 нафар фидойи ва фаол касаба уюшмаси аьзолари бўлган ўкитувчилар хамда 20 фаҳрий устозлар иштирокида тумандаги “Водий” туйхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ш.Позилов, Г.Жураева хамда туман кенгаши раиси О.Мавлонов ва ММТБ бошлиғи Х.Махсудовлар қатнашди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Ш.Позилов очиб берди ва тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади. Тадбир давомида фаоллар туман кенгаши ва ҳомийларнинг табрикнома ва совғалари билан такдирландилар. Тадбирдан сўнг туман кенгаши раиси ва ММТБ бошлиғи билан биргаликда тумандаги фаҳрий устозларни байрам билан табриклаш мақсадида хонадонларига бориб табриклашди ва совғалар топширишди.
Байрам тумандаги барча таьлим муассасаларида кўтаринки руҳда давом этмокда.
Ёзёвон туманида «1-октябрь Ўкитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан зиёлилар вакилларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, туман Кенгаши томонидан дастурхон ёзилди. Байрам дастурхони атрофида мактабгача ва мактаб таълими ташкилоти ўқитувчилари, меҳмонлар, фахрий устозлар жой олдилар.
Тадбирда сектор раҳбарлари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг мутасаддилари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни байрам билан муборакбод этар экан, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор берилаётганлигини, бунда ўқитувчиларнинг хизматлари беқиёс эканлигини айтишди.
Устозларга фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва байрам совғалари топширилди.
Ўзбекистон туманидаги «Висол» тантаналар уйида «1-октябрь Ўкитувчи ва мураббийлар куни»га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Ходжаева, таълим-тарбия тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган илғор устоз-мураббийлар, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман раҳбари йиғилганларни ва уларнинг тимсолида шарафли касбнинг барча фидоийларини байрам билан самимий қутлади. Таълим-тарбия йўналишидаги ислоҳотларнинг муваффақияти, барча соҳаларнинг равнақи кўп жиҳатдан ўқувчи ва мураббийларга боғлиқлиги таъкидланди. Туман таълим тизимида эришилаётган ютуқлар эътироф этилиб, келгусида ҳам ана шундай салмоқли натижалар бардавом бўлишига тилаклар билдирилди.
Тантана давомида қутлов учун сўзга чиққан бошқа фаоллар ҳам устозлар маънавият осмонида мусаффо зиё таратиб турган йўлчи юлдуз эканликларини яна бир бор эътироф этиб, уларнинг келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тиладилар.
Соҳадаги фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга эришаётган, тизимнинг кўплаб жабҳаларида ютуқларга сазовор бўлган кўплаб устоз ва мураббийлар туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Устозлар учун байрам концерт дастури ташкил этилиб, элимиз суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Республика кенгаши Фарғона вилояти бўйича Масъул ташкилотчиси