Ангрен шаҳрида 1-октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Шараф сизга, олқиш сизга, азиз устозлар!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Устоз деганда ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамҳўр бўла олган азиз ва мўтабар улуғ зот –муаллим ва мураббийлардир.
Ангрен шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг 1-октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Шараф сизга, олқиш сизга, азиз устозлар!” шиори остида “Афсона” тўйхона мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди
Унда шаҳар Ҳокими А.Райимов, шаҳар прокурори А.Хайриддинов, ИИБ бошлиғи А.Мирходжайев, шаҳар Маънавият ва маърифат кенгаши бўлим раҳбари А.Юсупов, Фахрий устоз Э.Қорабойев, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси Б.Юлдашевлар иштирок этишди.
Байрам кўтаринки кайфиятда, байрамона ташкил этилди.
Тадбир давомида ўз касбига садоқат билан ёндашган ва фидокороналик билан меҳнат қилган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга шаҳар ҳокими, вилоят бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиқлари, шаҳар Мактабгача ва мактаб таълим бўлимининг ташаккурномалари ва шаҳар касаба уюшмаси кенгашининг эсдалик совғалари билан муносиб рағбатлантирилди.
Шаҳар ҳокими устоз ва мураббийларга йўллаган байрам табригида билдирилган фикрларни тантанага келган қадрли муаллим ва ўқитувчилар, барча жонкуярлар олқишлар билан кутиб олдилар.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар кенгаши