1-октябр “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” байрамига бағишлаб жорий йилнинг 27-28 сентябр кунлари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан тармоқдаги мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.

0

Жумладан, мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари учун “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси, умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида Баскетбол, эркаклар ўртасида cузиш спорт турларидан мусобақалар бўлиб ўтди.

Қизғин баҳс ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини мустаҳкамлади. Ҳамма иштирокчилар мусобақада ғолиб бўлиш учун астойдил ҳаракат қилишди.

Мусобақа якунида ғолиб бўлган ходим ва жамоалар Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан тайёрланган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари
касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси

Добавить комментарий