Бухоро вилояти Қоракўл туманида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганлигининг 35 йиллиги муносабати билан туман маданият марказида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги, туман маданият маркази ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қоракўл тумани Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган она тилимизнинг чинакам фидоийлари иштирок этдилар. Туман ҳокими ўринбосари Ҳамза Эллиев Ўзбек тили байрами билан барчани муборакбод этиб, тилимизнинг бугунги кундаги нуфузи ва мавқеи ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, миллий давлатчилигимиз ва ўзлигимиз тимсоли бўлган она тилимизни ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан бир гуруҳ фаоллар туман ҳокимлиги ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қоракўл тумани Кенгаши