Ҳисобот-сайлов йигилишлари бўйича семинар ташкил этилди!

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Бедилов бошчилигида тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайловлар ва конференцияларни ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини жадаллаштириш мақсадида учрашув ва семинарлар ўтказилди.

Тадбирда касаба уюшмаларининг фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш ва аъзоларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди. Қатнашчиларга ҳисобот-сайлов жараёнларининг ҳуқуқий асослари, амалий тавсиялар ҳамда самарали бошқарув механизмлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, йиғилишларда замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳар кенгашига қўйилган раҳбар кадрлар билан суҳбат ташкил этилди. Улар учун семинарлар давомида тажриба алмашиш, профессионал малака ошириш ва жамоавий ишлар самарадорлигини кучайтиришга қаратилган ўқув машғулотлари ҳам ташкил қилинди. Бу жараён касаба уюшмалари раҳбарлари ҳамда фаолларига ўз салоҳиятларини янада ошириш ва самарали иш олиб бориш имконини берди.

📅 2025 йил май-июнь ойларида ўтказиладиган конференцияларда сайланадиган бўлинма кенгашлари раислигига номзодлар билан суҳбатлар ҳам ташкил қилинди. Бу суҳбатлар давомида номзодларнинг касаба уюшмаси олдида турган вазифаларни қандай амалга ошириши, соҳадаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикрлари тингланди. Шунингдек, конференцияларнинг самарали ўтиши учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Семинар давомида иштирокчилар учун амалий машғулотлар ва очиқ муҳокамалар ташкил этилди. Фикр алмашиш, тажриба ўрганиш ва касаба уюшмаларининг истиқболдаги фаолиятини янада самарали йўналтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадбир сўнггида иштирокчиларга сертификатлар топширилди ва келгуси фаолиятда уларнинг билим ва кўникмаларидан самарали фойдаланиш борасида келишиб олинди.

Р.Газиева,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Добавить комментарий