Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жалақудуқ  туман бўлинмаси томонидан ўқув амалий семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жалақудуқ туман бўлинмаси томонидан 2026-йил 22-январь куни тумандаги бошланғич ташкилот фаоллари учун “2026-2028-йиллар учун Жамоа шартномаси қандай ишлаб чиқилади” мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди.

Семинар машғулотида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилоятидаги маъсул ташкилотчиси З. Абдуллаев ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши ижтимоий химоя бўлими бошлиғи Э.Тешабоев, мехнат хуқуқ инспектори Х.Усманов, мехнат мухофазаси мутахассиси Д.Қаюмовлар иштирок этдилар. Семинар қатнашчиларига келгуси йиллар учун Жамоа шартномасини ишлаб чиқиш, оғзаки ва ёзма мурожжатлар билан ишлаш, янги қабул қилинган Мехнат мухофазаси тўғрисидаги Қонун бўйича тушунчалар берилди.

 Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан Жамоа шартномалари ва келишувларини қонун хужжатлари ва юқори поғонада тузилган тармоқ келишувлари меъёрий мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида уларнинг лойихаларини экспертиза қилиш тартиби хақида тушунтиришлар берилди.

Семинар машғулотида тумандаги 82 нафар бошланғич ташкилот раислари иштирок этдилар. Семинарда кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотлар электрон тарзда кўрсатиб ўтилди.

Туман бўлинмаси Ижроия қўмитаси аъзолари бошланғич ташкилотларда жорий йилнинг февраль-апрель ойларида бўлиб ўтадиган йиғилишларни Низом асосида ўтказиш, белгиланган вақтда ташкил этиши кераклиги, йиғилишда барча касаба уюшма аъзоларининг иштирокини таъминланиши, бу йилги йиғилишларни аввалги йиғилишдан фарқлари, йиғилишлар ошкора ва танқидий рухда ўтиши кераклиги, барча аъзоларга сўнги вақтда Хукуматимиз томонидан мажбурий мехнатнинг олди олинаётгани, инсон қадри нақадар баландга кўтарилаётгани, касаба уюшмаси афзалликлари, “Касаба уюшмалари тўғрисида” ги қонунда касаба уюшма аъзолари учун яратилган қулайликлар хақида тушунчалар бериш кераклиги, шунингдек, йиғилишларнинг хужжатлари ўз вақтида меъёр асосида расмийлаштирилиши хақида топшириқ берилди.

Шу билан бирга семинарда хозирда долзарб бўлиб турган чет тили ўқитувчиларнинг В2 сертифати бўйича хам тушунтиришлар берилди. Мана 2 ўқув йилидан буён касаба уюшмасининг мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ёзилган хатлари сабабли амал қилиш муддати янги ўқув йилга қадар узайтирилагни бу хақда мактабларга борганда вазирлик томонидан ташкил этиладиган бепул курсларда қатанашиб сертификат олишлари кераклиги тўғрисида огохлантиришлари эслатиб ўтилди.

Бошланғич ташкилот раислари томонидан берилган саволларга мутахассиислар томонидан етарлича жавоб берилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жалақудуқ туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий