“Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув амалий семинар тўғрисида

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар бўлинмаси томонидан 2026-йил 27-январь куни шаҳардаги бошланғич ташкилот фаоллари учун “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш” мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди.

Семинар машғулотида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилоятидаги маъсул ташкилотчиси З. Абдуллаев ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши ижтимоий химоя бўлими бошлиғи Э.Тешабоев, Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатилари билан ишлаш бош мутахассиси М.Куббиев, мехнат мухофазаси мутахассиси Д.Қаюмовлар иштирок этдилар.

Семинар иштирокчиларига семинар бошланишдан олдин Касаба уюшмаси кеча, бугун ва эртага номли видиоролик катта экранда намойиш этилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиқовнинг “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” номли китоби билан таништирилди.  Шу билан бирги хозирги семинарда хозирда долзарб бўлиб турган чет тили ўқитувчиларнинг В2 сертифати бўйича хам тушунтиришлар берилди. Мана 2 ўқув йилидан буён касаба уюшмасининг мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ёзилган хатлари сабабли амал қилиш муддати янги ўқув йилга қадар узайтирилагни бу хақда мактабларга борганда вазирлик томонидан ташкил этиладиган бепул курсларда қатнашиб сертификат олишлари кераклиги тўғрисида огохлантиришларини ўқитувчиларга етказиб қўйишлиги эслатиб ўтилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалри Федерациясининг Андижон вилояти кенгаши мутахассислари томонидан келгуси йиллар учун Жамоа шартномасини ишлаб чиқиш, оғзаки ва ёзма мурожжатлар билан ишлаш, янги қабул қилинган Мехнат мухофазаси тўғрисидаги Қонун бўйича тушунчалар берилди.

 Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан Жамоа шартномалари ва келишувларини қонун хужжатлари ва юқори поғонада тузилган тармоқ келишувлари меъёрий мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида уларнинг лойихаларини экспертиза қилиш тартиби хақида тушунтиришлар берилди.

Семинар машғулотида шаҳардаги 105 нафар бошланғич ташкилот раислари иштирок этдилар. Семинарда кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотлар электрон тарзда кўрсатиб ўтилди.

Шаҳар бўлинмаси Ижроия қўмитаси аъзолари бошланғич ташкилотларда жорий йилнинг февраль-апрель ойларида бўлиб ўтадиган йиғилишларни Низом асосида ўтказиш, белгиланган вақтда ташкил этиши кераклиги, йиғилишда барча касаба уюшма аъзоларининг иштирокини таъминланиши, бу йилги йиғилишларни аввалги йиғилишдан фарқлари, йиғилишлар ошкора ва танқидий рухда ўтиши кераклиги, барча аъзоларга сўнги вақтда Хукуматимиз томонидан мажбурий мехнатнинг олди олинаётгани, инсон қадри нақадар баландга кўтарилаётгани, касаба уюшмаси афзалликлари, “Касаба уюшмалари тўғрисида” ги қонунда касаба уюшма аъзолари учун яратилган қулайликлар хақида тушунчалар бериш кераклиги, шунингдек, йиғилишларнинг хужжатлари ўз вақтида амалдаги тартиб қоидалар асосида расмийлаштирилиши кераклиги хақида кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Семинар якунида 2025 йилда жамоатчилик асосида ютукларга эришган айрим бошлангич касаба уюшмаси раислари шаҳар кенгашининг ташаккурнома ва эсталик совғалари билан такдирландилар Бошланғич ташкилот раислари томонидан берилган саволларга мутахассиислар томонидан етарлича жавоб берилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий