Андижон шаҳрида «Соғлом танда – сифатли таълим» спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди

Андижон шаҳридаги умумтаълим мактаблари педагог ходимлари ўртасида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказилган спорт мусобақаларининг шаҳар босқичи якунланиб, вилоят босқичига йўлланма олган ғолиблар аниқланди.

Жорий йилнинг 18 апрель куни Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабининг спорт залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги учун «Соғлом танда – сифатли таълим» шиори остида ўтказилган спортнинг 5 тури бўйича беллашувларнинг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Шокиров, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А. Усмонов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар бўлинмаси раиси Н. Тўрақулова, шунингдек, спорт мактаблари вакиллари ҳамда умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этдилар.

Муросасиз ва кўтаринки руҳда кечган баҳслар натижасига кўра, қуйидаги жамоа ва иштирокчилар 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар:

  • ⚽️ Мини футбол: 3-умумтаълим мактаби жамоаси;
  • 🏐 Волейбол (эркаклар ўртасида): 29-мактаб жамоаси;
  • 🏐 Волейбол (аёллар ўртасида): 18-мактаб жамоаси;
  • ⚪️ Шашка (эркаклар ўртасида): Шерзодбек Рахимбердиев (30-мактаб ўқитувчиси);
  • ⚪️ Шашка (аёллар ўртасида): Машҳурахон Қодирова (37-мактаб ўқитувчиси);
  • Шахмат (эркаклар ўртасида): Алишер Холботиров (1-мактаб ўқитувчиси);
  • Шахмат (аёллар ўртасида): Нодирахон Атабекова (30-мактаб ўқитувчиси);
  • 🏓 Стол тенниси (эркаклар ўртасида): Фарҳодбек Рахмонов (19-мактаб ўқитувчиси);
  • 🏓 Стол тенниси (аёллар ўртасида): Дилноза Зухриддинова (57-мактаб ўқитувчиси).

Тадбир якунида мусобақада ғолибликни қўлга киритган 108 нафар спортчи педагоглар ҳамда беллашувларни адолатли бошқариб борган 12 нафар ҳакамлар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар бўлинмасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг махсус дипломлари билан тантанали равишда тақдирландилар.

Добавить комментарий