Энг аҳил педагогик жамоа” танловини Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлди
Маълумки, “1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Энг аҳил педагогик жамоа” танловига старт бергандик. (https://t.me/xalqtaliminfo/4396) Айни дамда белгиланган шартлар бўйича педагогик жамоалардан сурат ва изоҳлар етиб келмоқда. Биз эса уларни саралашда давом этяпмиз.
❕Қувонарли жихати шундаки, ушбу танловни энди Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳам қўллаб-қувватламоқчи.
«Энг аҳил педагогик жамоа» танловида 1-ўринни қўлга киритган мактаб жамоаси видеопроектор ёки пул мукофоти билан тақдирланиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат” (http://marifat.uz/) газетасида ушбу жамоа ҳақида батафсил мақола чоп этилади.
Шунингдек, танловда 2-, 3-ўринларни қўлга киритган мактаб жамоасини ҳам эсдалик совғалари билан тақдирлаб, улар ҳақида ҳам “Маърифат” (http://marifat.uz/) газетасида мақола чоп этилади.
Танлов шартлари жуда оддий. Яъни, @pedagog_jamoa_bot’дан жамоангиз билан биргаликда рўйхатдан ўтасиз ва ҳамкасбларингиз билан биргаликда суратга тушиб, сурат остида изоҳ ёзиб қолдирасиз.
Бундай имкониятни қўлдан бой берманг. Шунчаки омадингизни синаб кўринг ва «Энг аҳил педагогик жамоа» эътирофига сазовор бўлинг!
❕Эслатиб ўтамиз, танлов жорий йилнинг 10 октябрига қадар давом этади.