“СОҒЛОМ ТАНДА – СОҒЛОМ АҚЛ” ШИОРИ ОСТИДА “ҚУВНОҚ СТАРТЛАР” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Таъкидлаш жоиз, юртимизда ҳар бир йилга алоҳида ном бериш ва ундан келиб чиқиб, давлат дастурига оид хужжатларни қабул қилиш анъанаси мавжуд. Инсон қадрини улуғлаш, аҳоли манфаатларини таъминлаш, кучли иқтисодиётни барпо этиш мақсадида мамлакатимизда 2026 йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан тасарруфдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида касаба уюшмаси фаолиятининг 2026 йилги устувор йўналишлари ва «Ўзбекистон–2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сонини ошириш, мактабгача таълим муассасаларида ишловчи ходимларни спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, спорт инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жиҳозлаш, ходимларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, ходимларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши ҳамда Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда қўшма қарор имзоланди.
Имзоланган қўшма қарор асосида 2026 йилнинг 11 июл куни ҳудудларда саралаш босқичлари ўтказилди. Мусобақанинг саралаш босқичида жами 216 нафар ишловчи ходимлар тасдиқланган Низом асосида 5 та шарт бўйича ғолиблик учун курашдилар.
2026 йил 16 июл куни Наманган шаҳридаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳудудлардан ғолибликни қўлга киритган 5 та жамоа куч синашдилар. Спорт мусобақасини Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Акмалхон Умаров очиб берди.
Мусобақа якунига кўра фахрли биринчи ўринни 71-сонли ДМТТ, иккинчи ўринни 4 ва 64-сонли ДМТТлар ва учинчи ўринни 3 ва 6-сонли ДМТТлар қўлга киритдилар.
Ғолибликни қўлга киритган ғолиблар, шунингдек барча иштирокчилар ҳамда тадбирни ташкил этишда фаоллик кўрсатган ҳудуд раҳбарлари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими шўъба мудири М.Абдуллаева ҳамда ДМТТлар директорлари иштирок этдилар.

Добавить комментарий